$
 12920.48
-7.79
 13436.01
-26.2
 130.17
0.51
weather
+26
Кечаси   +14°

Сурхондарёдаги сайёр қабулларда 900 га яқин мурожаат кўриб чиқилди

сайёр қабул Сурхондарёда сайёр қабул

Сурходарё вилояти аҳолиси учун Саросиё, Олтинсой, Қизриқ ва Термиз туманларида ташкил этилган оммавий қабулларда Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Марказий банк каби 12 та вазирлик, идора ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этди. 

Уч кун давом этган оммавий қабулларда 900 га яқин фуқаронинг мурожаати тингланди. Шундан 336 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди, 136 нафар мурожаат эгасига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди, 339 та мурожаат ижроси юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, назоратга олинди.

Мурожаатлар соҳалар бўйича таҳлил қилинганда, уларнинг асосий қисми уй-жой олиш, моддий ёрдам, иш ҳақи, пенсия таъминоти ҳамда банк-молия, солиқ, суд, ишга жойлашиш, ишга тикланиш, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳалари, табиий газ, электр таъминоти ҳамда йўлларни таъмирлаш бўйича келиб тушган. Оммавий қабуллар давомида аксарият мурожаатлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммолар ўз жойида ҳал этилиб, мурожаатчиларнинг талаби қондирилди.

Қабул давомида эҳтиёжманд, ижтимоий муҳофазага муҳтож оилалар вакилларига тикув машинкалари, духовка ва газ плиталари, ногиронлик аравачалари топширилди. Туманнинг “Салиобод” маҳалласида истиқомат қилиб келаётган Дилноза Ғаниеванинг сайёр қабулга иш сўраб қилган мурожати тезда ўрганилиб шу ернинг ўзида унга тикув мошинаси олиб берилди.

Бандихон туманининг “Сарой” маҳалласида истиқомат қилиб келаётган Чоршанби Элмуродов бундан 5 йил аввал бахтсиз ходиса туфайли тўшакка михланиб қолган эди. Тошкент шаҳридаги малакали шифокорлар кўригидан ўтган воҳадошимизга жарроҳли муалажасидан сўнг юриши мумкин деган хулоса бор. Оммавий қабул давомида унинг даволаниши учун керакли маблағ ажратилди.

Суннат Насриддинов ва Сирожиддин Самадов жиноят содир қилганлиги учун суд томонидан уларга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган эди. Уларнинг ҳулқ атвори ўзгаргани, чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги ҳамда тузалиш йўлига ўтгани сабабли Термиз туман жиноий ишлар бўйича судига Термиз туман пробация гуруҳи томонидан тақдимнома киритилди. Тақдимнома, мазкур сайёр қабулда ташкил этилган судда кўриб чиқилиб қаноатлинтирилди. Суннат Насриддинов ва Сирожиддин Самадов Ўзбекистон Респубуликаси жиноят кодекисининг тегишли моддасига асосан муддатдан илгари шартли равишда озод қилинди.

Марям Муҳаммедованинг Президент Халқ қабулхонаси томонидан вилоятда ташкил этилган илгариги оммавий қабулда ички ишлар органлари тизимида фаолият олиб бораётган ўғли ишдан ноҳақ бўшатилгани юзасидан мурожаати кўриб чиқилиб, адолат қарор топди.