$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Сурхондарёда “жиҳодчилар” оқими аъзолари қўлга олинди

Сурхондарёда “жиҳодчилар” оқими аъзолари қўлга олинди Сурхондарёда “жиҳодчилар” оқими аъзолари қўлга олинди

Жорий йилнинг июнь ойида ДХХ ва ИИВ ходимлари томонидан Бойсун туманида ўтказилган тезкор тадбирда “жиҳодчилар” оқимининг 15 нафар маҳаллий ёшлардан иборат яширин гуруҳи фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум бўлишича, гуруҳни ташкил қилган шахс Россия Федерациясида мавсумий ишлайб юрган вақтида экстремистик ва террористик ташкилотлар тарафдорлари таъсирига тушган ва уларнинг бузғунчи ғояларини қўллаб-қувватлаган.

1986–2002 йиллар оралиғида туғилган гуруҳ аъзолари меҳнат мигранти сифатида Россия Федерациясида ишлаган вақтида ўзаро йиғинлар ўтказишган ва экстремистларнинг ғоявий раҳнамолари бўлган «Абу Салоҳ», «Абдуллоҳ Зуфар», «Содиқ Самарқандий»ларнинг аудио ва видео мурожаатларини тинглаб, хайрихоҳлик билдиришган.

Шунингдек, Суриядаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террористик ташкилоти сафига бориб қўшилиш масалаларини муҳокама қилишган.

Турли муддатларда, кетма-кет Ўзбекистонга қайтиб келганларидан кейин ҳам улар ўзларининг ноқонуний фаолиятларини давом эттиришган.