$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Сурхондарёда даҳшатли ЙТҲ содир бўлди. Икки киши воқеа жойида вафот этган

Сурхондарё ЙТХ

Кеча, 29 июнь куни тунда Сурхондарё вилояти, Қизириқ туманида даҳшатли ЙТХ содир бўлди, дея хабар бермоқда Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Хабарда айтилишича фожиа, тахминан, соат 23:50 да, туманнинг “Зарбдор” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “Қизириқ-Бандихон” 4Р-100 автомобиль йўлида юз берган. Тафсилотларга кўра, Малибу русумли автомашинаси билан ҳаракатланиб бораётган ҳайдовчи, қарама-қарши йўналишга чиқиб, шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган ВАЗ-21011 русумли автомашина билан тўқнашиб кетади. Тўқнашув оқибатида ВАЗ-21011 автомобилида ёнғин чиққан ва ёниб кетган. Таъкидланишича, соат 00:15 га келиб ёнғин тўла бартараф қилинган. 

Мазкур ЙТҲ натижасида ВАЗ-21011 ҳайдовчиси ва ёнида бўлган йўловчи “ёнғин ичида қолиб кетишган ва воқеа жойида вафот этишган. Ҳолат юзасидан Малибу ҳайдовчисига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.