$
 12228.58
20.5
 14282.98
166.78
 155.96
0.96
weather
+26
Кечаси   +14°

Сурхондарёда шифокор дўппосланди

Фото: ИИБ ахборот хизмати Фото: ИИБ ахборот хизмати

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-модда 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида икки нафар шахс шифокорлардан бирини уриб тан жароҳати етказган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ҳодиса 2023 йил 9 январь куни 14:30 ларда Бойсун туман тиббиёт бирлашмасида содир бўлган.

Маълум қилинишича, икки нафар шахс Бойсун ТТБда шифокор вазифасида ишловчи Ф.Ж. ни уриб, тан жароҳати етказган ва жабрланувчи ерга йиқилган.

Ушбу ҳолат юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари вақтида жабрланувчига нисбатан судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган. Унинг хулосасига кўра шифокор «енгил» тан жароҳати олгани маълум бўлган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Бойсун туман ИИБ тергов гуруҳи томонидан икки нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 277-модда 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ, Сурхондарё вилояти Денов тумани сил касалликлари шифохонаси бош ҳамшираси калтакланганди.