Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

Президент ҳамда нуфузли давлат стипендиялари ғолиблари аниқланди

Президент ҳамда нуфузли давлат стипендиялари ғолиблари аниқланди

1 daqiqa o‘qiladi

Фото: ижтимоий тармоқ

2022-2023 ўқув йили учун қуйидаги бакалавриат босқичи талабаларига Ўзбекистон Президенти ва бошқа номли давлат стипендиялари тайинланди.

  • Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси – 72 нафар;
  • Навоий номли давлат стипендияси – 234 нафар;
  • Ислом Каримов номли давлат стипендияси – 100 нафар;
  • Беруний номли давлат стипендияси – 95 нафар;
  • Улуғбек номли давлат стипендияси – 26 нафар;
  • Ибн Сино номли давлат стипендияси – 22 нафар;
  • Имом ал-Бухорий номли давлат стипендияси – 3 нафар;
  • Ибройим Юсупов номли давлат стипендияси – 8 нафар;
  • Тўлепберген Қаипбергенов номли давлат стипендияси – 6 нафар.

Президент давлат стипендияси танловида иштирок этиб, суҳбат босқичига тавсия этилмаган талабалар ректор томонидан тасдиқланган сертификат ҳамда базавий стипендия миқдорининг 3 бараваридаги бир марталик пул маблағи билан мукофотланади.

Шунингдек, номли давлат стипендиялари танловларида қатнашиб, совриндор бўлолмаган талабалар ҳам сертификат ҳамда базавий стипендия миқдорининг 2 бараваридаги бир марталик пул маблағи билан рағбатлантирилади.