$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Наманганда 28 сотих ерни 100 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган сохта фермер қўлга олинди

пора

Наманганда ўзиники бўлмаган 28 сотих ерни 100 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган фирибгар вилоят ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 29 август куни Косонсой туманида яшовчи хусусий тадбиркор Наманган вилоят ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда тадбиркорлиги қошида ишлаб чиқариш цехи ташкил этиш мақсадида 25 август куни Наманган туманига борган вақтда ўзини фермер хўжалиги раҳбари деб таништирган “Аваз” исмли шахс билан танишиб қолади ва унга бино қуриш учун ер қидириб юрганини айтади. Шундан сўнг “Аваз” исмли сохта фермер тумандаги Зарбдор МТП ҳудудида 28 сотих ер майдонини кўрсатиб, ушбу ер майдонини 100 минг АҚШ долларига сотишини, 50 минг АҚШ долларини олдиндан берса Наманган тумани ҳокимлигида ишловчи танишлари билан учраштиришини айтганини маълум қилган.

Фуқаронинг аризасига асосан 29 август куни вилоят ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ташкил этилди. Тадбирга ҳолислар ва 10 минг АҚШ доллари ҳамда 100 миллион сўм пуллар жалб этилиб, эксперт криминалистика бўлими ходимлари томонидан пулларга кимёвий усулда пора ёзувлари туширилди.

Шу куни Наманган шахри Гўзал даҳасидаги ошхоналардан бирида фуқаро “Аваз” исмли шахс фуқародан 10 минг АҚШ доллари ва 100 миллион сўм пулларни пора беришга далолат қилиб фирибгарлик йўли билан олган вақтда қўлга олинди.

Суриштирув ишлари давомида ушбу шахснинг исми “Аваз” эмаслиги ҳамда унинг ҳеч қандай фермер хўжалиги ва ҳокимликка даҳли йўқлиги маълум бўлди.