$
 12149.84
7.74
 14003.91
-76.07
 151.10
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

1 апрелдан Қирғизистон орқали ўтган Сўх – Риштон йўли очилади

Сўхда аэродром қурилиши бошланди

Бугун, 1 апрелдан Фарғона вилоятидаги Риштон ва Сўх туманини боғлаб турувчи Қирғизистон орқали ўтган йўлнинг очилиши режалаштирилган. Мазкур йўналишидаги чегара назорат-ўтказиш пунктлари бунинг учун тайёр ҳолатга келтирилди.

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Сўхга олиб борувчи йўл 80 километрдан 19 километрга қисқарганини шунингдек, бу йўлни Ўзбекистон томони таъмирлашини маълум қилган. Одамларни ташиш учун микроавтобуслар қатнови ҳам йўлга қўйилади.



Эслатиб ўтамиз, Сўх анклавида 80 мингга яқин Ўзбекистон фуқароси истиқомат қилади. Транспорт алоқаларини яхшилаш учун Фарғона шаҳридан Сўхга кичик авиация транспорти қатновини ҳам ташкил этиш чоралари кўрилмоқда.

Теги :
Jamiyat