$
 12711.00
21.0
 13538.49
12.22
 136.31
0.36
weather
+26
Кечаси   +14°

Солиқ органлари маълумотларни очиқ эълон қилишга тайёр — Шерзод Кудбиев

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

ДСҚ раиси Шерзод Кудбиев 1 декабрдан бошлаб солиқ органлари жараёнларни автоматлаштириш ҳисобига олинган маълумотларни очиқ эълон қилишга тайёр эканини маълум қилди.

Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев ўзининг Facebook`даги саҳифасида солиқ органлари фаолияти янада очиқ тарзда ёритиб борилишини маълум қилди.

«Сўнгги пайтларда солиқ органлари солиқ маъмурчилигини рақамлаштириш бўйича катта йўлни босиб ўтди ва бу борада ҳали кўп ишларни қилишимиз лозим. Шу билан бирга, бугунги кунда солиқ органлари жараёнларни автоматлаштириш ҳисобига олинган маълумотларни очиқ эълон қилишга тайёр», — деб ёзади у.

Шу муносабат билан, ДСҚ раиси солиқ органлари фаолиятига доир кўрсаткичлар бўйича ахборотларни мунтазам эълон қилиб бориш амалиётини йўлга қўйилаётганини ҳам айтиб ўтди.

Келтирилишича, ушбу маълумотлар ҳар ойда даврий равишда эълон қилиб борилади ҳамда жамоатчиликка солиқ маъмурчилигининг структураси ва динамикасини кўриш, уларнинг ижобий ва салбий тенденцияларини кузатиб бориш имконини беради.

Мутасадди вакил 1 декабрдан бошлаб ҳар куни эълон қилинадиган ахборотларни кузатиб боришни ва солиқ маъмурчилигига доир янгиликлардан хабардор бўлишни тавсия қилди.

Маълумот учун, 2020 йилнинг 5 июнь куни қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Давлат солиқ қўмитасининг Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш стратегияси тасдиқланганди.

Мазкур стратегияни амалга оширилиш натижасида давлат бюджетига қўшимча тушумлар ҳажми 20 трлн сўмгача ортиши режа қилинган.