$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Газланган ва энергетик ичимликлар нархи ошади, чунки...

Energitek ichimlik

Ўзбекистонда жорий йилнинг 1 апрелидан газланган ва энергетик ичимликларга акциз солиғи жорий этилади. Бу ҳақда “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилингани муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунда белгиланди.

1 литр учун 2 минг сўм

Ҳужжатда келтирилишича, таркибида шакар ва бошқа ширинлаштирувчи ёки хушбўйлаштирувчи моддалар бўлган, газланган ҳамда истеъмол қадоғига қадоқланган ичимликларнинг (энергетик ва тетиклаштирувчи ичимликлар бундан мустасно) 1 литри учун 500 сўм, энергетик ва тетиклаштирувчи ичимликларнинг 1 литри учун 2 000 сўм миқдорида акциз солиғи солинади.

Аксиз солиғи

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ импорт қилинадиган, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва тадбиркорлар томонидан сотиладиган AI-80 маркали бензинига нисбатан акциз солиғини "ноль" ставкада қўллаш муддати тугагани ҳақида хабар бергандик.