$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда Аи-80 бензинининг нархи чекланиши мумкин

Бензин Benzin

Куни кеча сайтимизга Ўзбекистонда бензин ёнилғиси учун берилган имтиёзлар ҳақида мақола жойлаган эдик. Бугун яна шунг ўхшаш мавзуга тўхталишимизга тўғри келмоқда.Тармоқларда мавзуга доир турли гап-сўзлар тарқалмоқда. Хўш, улар ўзи ҳақиқатга яқинми?

Миш-мишлар қанчалар ишончли?

Бугун ижтимоий тармоқларда Ўзбекистондаги барча ёнилғи қуйиш шохобчаларда Аи-80 бензинига 8 минг сўмлик юқори нарх чегарасини белгилаш режалаштирилаётгани ҳақидаги хабарлар тарқала бошлади. Маълум бўлишича, Энергетика вазирлиги “Газета.uz” нашрига Ўзбекистондаги барча ёнилғи қуйиш шохобчаларида Аи-80 бензини нархини чеклаш режалаштирилаётгани ва бу ҳукумат қарори лойиҳасида кўзда тутилаётганлиги ҳақида хабар берган.

Янгий йилнинг навбатдаги янги режаси

Эндиликда Аи-80 маркасидаги ёнилғининг максимал нархи 8000 сўм этиб белгиланиши мумкин. Ҳозирда “UNG Petro”да акциз солиғи бўйича имтиёзлар бекор қилингандан сўнг Аи-80 6800 сўмдан (илгари 6050 сўм эди), хусусий ёнилғи қуйиш шохобчаларида эса 8800 сўмгача бўлган нархда сотилмоқда. Энергетика вазирлиги нархларни чеклаш бўйича ҳужжат лойиҳаси ҳукумат томонидан қўллаб-қувватлангани ва яқин кунларда қабул қилиниши кераклигини таъкидлаган. Аи-92 бензини нархи 9500 сўм бўлиши билан истеъмолчилар босқичма-босқич сифатли бензинга ўтишига умид қилинмоқда. Шунингдек, юқори октанли бензин таннархини пасайтириш учун уни ишлаб чиқариш ва импорт қилишни кўпайтириш режалаштирилган.

Бозорда яна Россия компаниялари

Яна шулар маълумки, рақобатни ривожлантириш ҳамда хомашё ва қайта ишлаш қувватига эга “Татнефть”, “Лукойл”, “Газпромнефть”, Saneg каби йирик компанияларни мамлакатдаги автомобиль йўллари бўйлаб 80 дан ортиқ янги АЁҚШ мажмуаларини қуришга жалб этиш режалаштирилган. Улардан 59 та ёнилғи қуйиш шохобчасини Saneg, қолган 27 тасини эса бошқа компаниялар қуриши кутилмоқда. Бу борада ҳукуматнинг алоҳида қарори қабул қилинган. Йирик компанияларнинг пайдо бўлиши орқали маҳсулот сифатини ошириши ва бозордан турли маркадаги бензинни аралаштирадиган ёнилғи қуйиш шохобчаларини сиқиб чиқариши режалаштирилган.

Ёмон қарор

Ҳар доимгидек режалаштирилаётган қаророларга нисбатан иқтисодчи блогер Отабек Бакиров яна муносабат билдирди. Унинг фикрича, агар ушб қарор маъқулланса, бу ёмон қарор бўлади. Иқтисодчи юқоридаги фикрини қуйидагича изоҳлайди:

“Биринчидан, исталган товар нархининг чекланиши сотувчиларда харидор учун кураш рағбатини ўлдиради. Барча сотувчилар, илгари арзон нарх билан ҳажм орқали фойда олишни кўзловчилар ҳам нархни белгиланган потолокка олиб чиқишади. Яъни, ҳозирги 6800-7900 сўм коридорда бензин таклиф этувчиларда нарх энг юқори даражага, 8000 сўмгача олиб чиқилади. Буни метан заправкаларда энг юқори нарх 3250 сўм этиб белгиланганида кўрдик. Сиз шундан кейин бирон жойда 3100 сўмга метан кўрдингизми? 

Иккинчидан, ҳозирда 8000 сўмдан қиммат нархда 80 бензин сотаётган заправкалар нархни 8000 сўмгача туширади, лекин сифатни ёмонлаштиради, айтайлик, анекдотларда айтилганидек, эшакнинг сийдигиниям қўшиб сотишади ёки уриб қолиш йўлига ўтишади.”, — деб ёзади Бакиров.

Ўринли савол

Изоҳ давомида блогер рақобатни ривожлантириш ҳамда хомашё ва қайта ишлаш қувватига эга “Татнефть”, “Лукойл”, “Газпромнефть”, Saneg каби йирик компанияларни мамлакатдаги автомобиль йўллари бўйлаб 80 дан ортиқ янги АЁҚШ мажмуаларини қуришга жалб этиш режалаштирилишига нисбатан “Нима таклиф қилиш учун Қозоғистон (Sinooil, Royal Petrol, Helios, QazaqOil) ё Озарбойжон (Socar) компаниялари йўқми? Нима улар ўрис оғаларингизга берилаётган имтиёз ва преференциялар билан заправка қуролмайдими?”, — деган мазмундаги савол қолдиради.