$
 12170.67
20.83
 14048.60
44.69
 152.30
1.2
weather
+26
Кечаси   +14°

Солиқ солинаётган блогерлар: Ўзи уларнинг даромади қанча?

ijtimoiy tarmoq

Блогерлар ҳамда вайнерлар учун эндиликда солиқ жорий этилиши мумкин. Анча-мунча шов-шувга сабаб бўлган бу хабар жамият томонидан кун тартибига кўтарилди. Хўш, кишилар “Қозоғистон усули” нима ва у қонунчиликда қандай аксланади?

Қозоғистон усули

2023 йилнинг июль ойида Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев интернет-платформалар ва онлайн рекламани тартибга солувчи қонунни имзолаган эди. Унга кўра, ҳужжат блогерларга юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтиш ва сохта маълумотлар учун жавобгарликка тортиш мажбуриятини юклаши керак эди. Шунингдек, ушбу қонунда блогерларга даромадларидан солиқ тўлаш мажбуриятини ҳам юкловчи банд бўлган.


Қонунчиликдаги ўзгаришлар

Жорий йилнинг илк кунлариданоқ эндиликда ўзини ўзи банд қилувчиларнинг солиққа тортилиши борасида ўзгаришлар юз берган.

2023 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-891-сонли янги Қонун билан Солиқ кодексининг 369-моддаси қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилмоқда: "ушбу модда биринчи қисмининг 9-бандида назарда тутилган шахсларнинг меҳнат фаолияти натижасида ёки товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадларига ушбу даромадлар солиқ даврида 100 миллион сўмдан ошган кундан эътиборан ушбу Кодекс мақсадида якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган тартибда солиқ солинади. Бунда ўзини ўзи банд қилган шахслар ижтимоий солиқни ушбу Кодексда белгиланган тартибда тўлайди".

Навбат ўзбекистонлик блогерларгами?

Шунда қилиб, эндиликда даромади 100 миллион сўмдан ошган исталган ўз-ўзини банд қилувчи фуқаролар даромад солиғини тўлайди. Бундай ўзгариш, биринчи навбатда, реклама хизматларидан яхшигина даромад топаётган блогерларга кучлироқ таъсир қилса, ажаб эмас. Юқорида ёзганимиздек, аввалига Қозоқ блогерлари даромад солиғи билан юзлашган эди, энди навбат бизникиларга. 

Телеграм блогерларининг реклама нархлари қанча?

Мақола давомида мавзуга мос равишда блогер ва вайнерларнинг реклама нархлари билан таништириб ўтишни маъқул топдик. Аввалига Telegram тармоғидаги блогларнинг реклама нархи билан танишсак:

TROLL.UZ— ижтимоий-сиёсий юморга асосланган блог бўлиб, канал ҳозирда 93 минг обуначига эга. Реклама нархи — 8 миллион сўм.

Xushnudbek.uz — ижтимоий-сиёсий янгиликларга асосланган канал бўлиб, саҳифада ҳозирда 520 минг обуначига эга. Реклама нархи — 7 миллион сўм.

davletovuz — ижтимоий-сиёсий янгиликларга асосланган блог бўлиб, саҳифа ҳозирда 73 минг обуначига эга. Реклама нархи — 5 миллион сўм.

Эффект Макаренко — ижтимоий-сиёсий янгиликларга асосланган блог бўлиб, саҳифа ҳозирда 35 минг обуначига эга. Реклама нархи — 4.5, 5 миллион сўм. (эҳтимолий)

bakiroo — ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий янгиликлар ва таҳлилларга асосланган блог бўлиб, канал ҳозирда 44 минг обуначига эга. Реклама нархи — 3 миллион сўм.

Iqtisodchi Kundaligi — ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий янгиликлар ва таҳлилларга асосланган блог бўлиб, канал ҳозирда 17 минг обуначига эга. Реклама нархи — 2 миллион сўм. (2020 йил маълумотига кўра)

Даврон Файзиев — Бокс, ММА ва ,асосан, футбол спорт турига асосланган канал бўлиб, саҳифа ҳозирда 152 минг обуначига эга. Реклама нархи — 1.2 - 1.8 миллион сўм.

Хайрулла Ҳамидов — Футбол спорт турига асосланган канал бўлиб, саҳифа ҳозирда 144 минг обуначига эга. Реклама нархи — 900 (минг) - 1.5 миллион сўм.

Инстаграм блогер ва вайнерларининг реклама нархлари қанча?

  • Эркин Бозоров — тарих 1500, пост 5000
  • Dili.me — тарих 1000, пост 4000 
  • Бобур Мансуров — тарих 500, пост 2500
  • Liil.khuramov — тарих 600, пост 2000
  • Тимур Алихонов — тарих 500, пост 2000
  • Азода — тарих 300 - 500, пост 1500 - 2500
  • Хонзода — тарих 400, пост 1000
  • Элмуро Ҳақназаров — тарих 800, пост 2500
  • Даврон Файзиев — 5 млн. сўм
  • Хайрулла Ҳамидов — 3.5 млн. сўм
Теги :
Jamiyat