$
 12557.56
-34.15
 14809.13
-12.57
 159.44
-0.74
weather
+26
Кечаси   +14°
oguads

Ўзбекистон йўлларида шовқин чиқарувчи йўл чизиқлари чизиляпти

йўл чизиқлари

Тошкент ва Наманган вилояти йўлларида шовқин чиқарувчи чизиқлар чизилмоқда. Бу ҳақида ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси xабар қилди.

Чарчоқ ҳолатида транспорт воситасини бошқариб, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўйиб ҳаракатланаётган ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақирувчи шовқин чиқарувчи термопласт йул чизиқлари чизилмоқда.

Йўлда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчилар ушбу чизиқлар устидан ўтган вақтида шовқин юзага келади ва чарчаган ҳайдовчи уни эшитиб сергакланади.

Бу чизиқлар фақатгина йўл-транспорт ҳодисалари олдини олиш мақсадида чизилган бўлиб, синов тариқасида қўлланилмоқда.