$
 12149.84
7.74
 14003.91
-76.07
 151.10
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

COVID-19 учун мўлжалланган шифохоналар ҳақида маълумот берилди

Карантиндаги 15 кун Ўртасарой.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Сovid-19 учун мўлжалланган шифохоналар ҳақида маълумот берди. Улар қуйидагилар:

Махсус поликлиникалар.

Covid-19 учун мўлжалланган махсус поликлиникаларнинг 6 таси фтизиатрия диспансерлари кошида (рентген аппаратлари билан таъминланган). 4 та оилавий поликлиникада портатив рентген аппаратлари бор.

Биринчи тиббий ёрдам марказлари.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Сovid-19 учун мўлжалланган шифохоналар ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида 1000 ўринлик биринчи тиббий ёрдам маркази ишлаб турибди. У Тошкент шаҳар 2-сонли юқумли касалликлар шифохонаси тасарруфидаги “Ўзэкспомарказ”нинг 3-павилионида жойлашган тиббий ёрдам марказидир.

Шунингдек, Мудофаа вазирлиги госпитали тасарруфидаги “Ўзэкспомарказ”нинг 1-2-павилионларида жойлашган 814 ўринлик тиббий ёрдам маркази, ДХХ госпитали тасарруфидаги Ёшлик аренасида жойлашган 520 ўринлик тиббий ёрдам маркази, ИИВ госпитали тасарруфидаги Енгил атлетика залида жойлашган 750 ўринлик тиббий ёрдам маркази яқин кунларда тайёр бўлиши ва талабга қараб ишга тушиши кўрсатилган.

Коронавирусни даволашга мослаштирилган тиббиёт муассасалари.

Бундай муассалар жами 16 та бўлиб, 5065 ўринга мўлжалланган. Улар қуйидагилар:

1. Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси – 490 ўринли.

2. Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази – 170 ўринли.

3. Республика Вирусология илмий текшириш институти –  200 ўринли.

4. Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази – 330 ўринли.

5. Республика 1-сонли клиник касалхонаси – 100 ўринли.

6. Республика 2-сонли клиник касалхонаси – 120 ўринли.

7. Республика ихтисослаштирилган травматология илмий-амалий тиббиёт маркази – 100 ўринли.

8. Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам шифохонаси – 265 ўринли.

9. Ибн Сино номли шахар 1-сон клиник шифохонаси – 330 ўринли.

10. Тошкент шаҳар 3-сонли туғруқ комплекси – 100 ўринли.

11. Тошкент шаҳар 7-сонли туғруқ комплекси – 80 ўринли.

12. Зангиота мажмуаси 1-сонли юқумли касалликлар шифохонаси – 580 ўринли.

13. Зангиота мажмуаси 2-сонли юқумли касалликлар шифохонаси – 600 ўринли.

14. Зангиота мажмуаси 3-сонли юқумли касалликлар шифохонаси – 500 ўринли.

15. Зангиота мажмуаси 4-сонли юқумли касалликлар шифохонаси – 550 ўринли.

16. Зангиота мажмуаси 5-сонли юқумли касалликлар шифохонаси  – 550 ўринли.

Теги :
Jamiyat