$
 12149.84
7.74
 14003.91
-76.07
 151.10
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Андижонда ИИБ ходими шифокорни калтаклагани айтилаётган видео юзасидан расмий муносабат билдирилди (+видео)

Андижонда ИИБ ходими шифокорни калтаклагани айтилаётган видео юзасидан расмий муносабат билдирилди (+видео)

2020 йил 11 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда “Андижонда шифокор калтакланди” номи остида видеолар тарқалди. Унда ИИБ ходими навбатсиз текширишини сўрагани ва натижада жанжал юзага келиб, у шифокорни калтаклангани айтилган. Шунингдек, "Севимли" телеканалининг «Замон» ахборот дастурида ҳам шифокор билан муштлашган фуқаро ўзини ИИБ ходими сифатида таништирган.

Мазкур видеолавҳада акс этган ҳолатлар Андижон вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди ва ҳолатга расмий муносабат билдирилди.

Аниқланишича, 2020 йил 29 август куни соат 13:30ларда туман ИИБ профилактика инспекторига Андижон тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли 3 қишлоқ оилавий поликлиникада жанжал бўлганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Ушбу ҳолат юзасидан профилактика инспектори томонидан ўрганишлар олиб борилганида, Андижон тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли 3 қишлоқ оилавий поликлиникасида умумий амалиёт шифокори бўлиб ишловчи фуқаро ўзининг тушунтириш хати орқали берган кўрсатмасида иш фаолиятини олиб бораётган вақтида, Андижон тумани Кенгаш МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро жиянининг соғлиғи ёмонлашганлиги учун уни кўрсатиш мақсадида ушбу поликлиникага олиб келгани, у билан ўзаро келишмовчилик сабабли бир-бирлари билан тортишиб кетгани, тан жарохати олмагани ва ҳеч кимга нисбатан даъвоси йўклигини билдирган. Шунингдек, у ички ишлар органи ходими билан жанжаллашмаганини айтган.

Ўз навбатида шифокор билан муштлашган фуқаро хам ўз тушунтириш хатида шифокорга нисбатан эътирози йўклигини, тан жарохати олмаганлигини баён қилган. Юқоридагилар инобатга олиниб, жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган.

“Ҳозирда видеолавҳадаги шифокор билан жанжаллашган фуқаронинг ички ишлар органлари ходими бўлган ёки бўлмаганлиги бўйича хизмат текшируви тайинланиб, ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан назорат тартибида ўрганишлар олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Теги :
Jamiyat