$
 12149.84
7.74
 14003.91
-76.07
 151.10
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Президент “тиббий фронт” вакилларини мукофотлаш бўйича фармонни имзолади

шифокорлар

Президент Шавкат Мирзиёев “Коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган юртдошларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонга имзо чекди.

 Фармонга мувофиқ, коронавирус пандемияси туфайли юзага келган мураккаб ва синовли кунларда ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, мавжуд хатарларга қарши курашиш, инфекция кенг тарқалишининг олдини олиш, юртимизда санитар-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, ўзининг матонати, билим ва салоҳияти, профессионал маҳоратини намоён этиб, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, беморлар ҳаётини асраш, уларга юксак эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш борасидаги алоҳида хизматлари, шунингдек, ўз бурчи ва қасамёдига содиқ қолиб, зиммасига юкланган вазифаларни бажариш йўлидаги улкан жасорати ва фидойилиги учун бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.

Жумладан, Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Анвар Алимов “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими” фахрий унвони билан,  Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик назорати давлат инспекцияси бошлиғи – Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков ва Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ректори, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов II даражали “Саломатлик” ордени билан мукофотланди.

Шунингдек, пандемияга қарши курашиш вақтида ҳалок бўлган бир гуруҳ фидойи юртдошларимиз “Жасорат” медали билан тақдирланди.

Теги :
Jamiyat