$
 12175.34
4.67
 14063.74
15.14
 154.29
1.99
weather
+26
Кечаси   +14°

Бухорода қурилаётган шамол электр стансиялари орқали нимага эришиш мумкин?

ШС SHs

Бухоро вилоятининг Пешку ва Ғиждувон туманларида Саудия Арабистонининг “АCWА Поwер” компанияси томонидан ҳар бирининг қуввати 500 МВтдан бўлган 2 та (жами 1000 МВт) шамол электр стансияси қурилмоқда. Хўш, ушбу электр стансиялари орқали қандай натижага эришиш мумкин?

Ярим иш ниҳоясига етмоқда

Мазкур лойиҳалар доирасида “Энвисион” компаниясининг ҳар бирининг қуввати 6,5 МВтдан бўлган шамол турбиналари ўрнатиляпти. Ҳозирги кунга қадар жами қуввати 474,5 МВтга тенг бўлган 73 та шамол турбинаси ўрнатиб бўлинди. Маълумот учун, ушбу йирик лойиҳалар доирасида жами 158 та мана шундай шамол турбиналари ўрнатилади.

Қачон ишга тушади?

Маълумот учун, ҳар бир турбина минорасининг баландлиги 100 метр, шамол парракларининг ҳар бири эса 84 метрни ташкил қилади. Шунингдек, Мазкур электр стансияларининг дастлабки 400 МВт қуввати 2024-йил якунига қадар ишга туширилиши режалаштирилган.

1 миллион тоннадан зиёд зарарли газдан қутилиш мумкин

Стансиялар тўлиқ ишга туширилгач, йилига 3 млрд 600 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бунинг натижасида йилига 1 млрд 100 млн кубометр табиий газ тежалишига эришилади ҳамда атмосферага 1 млн 500 минг тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинади.

Қўшимча нималар қурилади?

Шунингдек, ушбу лойиҳалар доирасида узунлиги 260 километр бўлган 500 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари ва 2 та 500 кВ кучланишли очиқ тақсимлаш ускуналари қурилиши кўзда тутилган. Мазкур электр узатиш тармоқлари эса энергетика тизимининг шимоли-ғарбий (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти) ҳамда жануби-ғарбий (Бухоро ва Навоий вилоятлари) қисмларининг боғланишини мустаҳкамлайди.

Маълумот учун, Навоий вилоятининг Томди туманида ҳам 500 МВт қувватли шамол электр стансияси қуриляпти ва унинг ишга туширилган дастлабки қувватлари ҳозирги кунда “яшил” энергия ишлаб чиқармоқда.

Теги :
Jamiyat