$
 12198.28
-30.3
 14241.49
-41.49
 156.57
0.61
weather
+26
Кечаси   +14°

Миллий сертификатлар бюрократиянинг мевасими, имтиёзлар дарвозаси?

milliy sert

Бир томондан ошиқча машмашадек туюлган фанлар сертификати, бошқа томондан имкониятлар эшиги бўлиши мумкин. Хўш мақсад фақат максимал баллми?

Хориж тажрибаси

Ривожланган давлатларда одамлар билим даражасини исботлаш учун албатта, сертификатлардан фойдаланишади. Бу уларга асосан бирор жойга ишга киришда қўл келади. Бундан ташқари, оммалашган сертификат турларидан бири бу тил сертификатларидир. Тил билиш даражаси бу одамларга кўпроқ четга чиқишда қўл келиши мумкин. Ҳар бир давлат ўзининг тил сертификатига эга. Шу қатори Ўзбекистон ҳам. Энг ривожланган тил сертификати инглиз тилидаги “IELTS” тил билиш даражаси ҳисобланади. Бу сертификат дунёдаги юқори рейтингда турувчи университетларга кириш имкониятини калитга айланиб улгурган.

Ўзбекистонда миллий сертификат

Ўзбекистон ҳам хориж тажрибалари асосида 4 йил олдин ўзининг миллий сертификатига старт берган. Мазкур жараён “CEFR” тизими орқали юритилиб, барча умумтаълим фанларини ўз ичига қамраб олади. Олдин мамлакатимизда фақатгина тил бўйича сертификатлар берилган бўлса, ҳозирда бу имкониятлар анчагина кенгайган. Бу лойиҳа эса айни бир мақсадга йўналтирилган тизимда ишлайди.

Бу нима беради?

Ҳозирги кунда миллий сертификат асосан умумтаълим фанларига ихтисослашган. Бу орқали эса ёшлар орасида фанлар ҳамда билим даражасининг ошишига асос бўла олади. Сертификатнинг асосий имтиёзларидан бири ҳам айнан шу. Миллий сертификатга эга бўлган абитуриент олийгоҳга топширишда қайси фандан сертификатга эга бўлса, айнан шу фандан энг юқори баллни қўлга кирита олади. Бу дегани, ОТМ имтиҳонига кирган сертификатга эга абитуриентга махсус фанидан максимал балл берилган ҳолда, ўша фандан тест синовидан озод қилинади.

Бу фақат абитурентлар учун эмас, балки ўқитувчилар учун ҳамдир, фақат, имтиёз бошқача. Унга кўра, ўқитувчи миллий сертификатга эга бўлса, ойлигига устама пули қўшилади. Миллий сертификат мезонига кўра, бу устама фан билиш даражаси 80 фоизда ошган тақдирда 20 фоиз устама қўшилади. 

Шунингдек, имтиёзларнинг яна бир тури бу олийгоҳнинг магистратура даражаси учун амал қилади. Фақат, бунда магистратурага топширадиганларда тил билиш сертификати бўлиши шарт. Фанлар бўйича сертификат бундан мустасно. 

Охирги янгиликлар қандай бўляпти?

Ҳозирда билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан миллий сертификат мезонларига ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ходими матбуот анжуманида маълум қилишича, янги моделга кўра максимал балл 100 балл эмас, балки 75 балл этиб белгиланди.

Тест натижалари халқаро методика – Раш модели асосида ҳисобланиши жорий қилинди.

Унга кўра:

70 баллдан юқори балл олган талабгорга — А+ даража;

65 - 69,9 балл олган талабгорга — А даража;

60 - 64,9 балл олган талабгорга — B+ даража;

55 - 59,9 балл олган талабгорга — B даража;

50 - 54,9 балл олган талабгорга — C+ даража;

46 - 49,9 балл олган талабгорга — C даража.

А+, А даражали сертификат олган абитуриентга ОТМларнинг бакалавриатига кириш тест синовларида ушбу фандан максимал балл берилади.

b+, B, С+, С даражали сертификат олган абитуриентга мос равишда максимал баллга нисбатан пропорсионал балл берилади.

Миллий сертификатга эга бўлган абитуриентга тегишли мажбурий фан бўйича белгиланган энг юқори балл берилади.

Теги :
Jamiyat