$
 10371.76
7.28
 12153.63
-101.33
 133.19
-1.84
weather
+18
Кечаси   +2°

Сергей Безруков фильмда рол ўйнаш учун Ўзбекистонга келади

Сергей Безруков Ўзбекистонга келади

Россиялик режиссёр Артём Михалков "Мистер Нокаут" фильмининг ижодий жамоаси билан тасвирга олиш жойларини кўриш учун Ўзбекистонга келгани ҳақида хабар бергандик.

Олимпия чемпиони Валерий Попенченко ҳақидаги фильмнинг бош ролини Виктор Хориняк, унинг мураббийи Григорий Кусикянцнинг ролини ижро қилиш учун кўпчиликка “Бригада” фильмидаги Александр Белов образи билан таниш бўлган Сергей Безруков ижро этади. Фильм Тошкент, Чирчиқ, Янгиобод ва Чорбоғда суратга олинади. Ҳозирда фильмда иштирок этадиган ўзбек актёрларининг кастинги давом этмоқда.

Фильм директори ва продюсери Артём Михалков машҳур режиссёр Никита Михалковнинг ўғли бўлиб, "9-рота", "Духлесс", "Сибирский цирюльник" каби афсонавий фильмларда рол ижро килган.

"Мистер Нокаут" Артём Михалковнинг "Остановка", "Загадка черного принца", "Cтрасти по России", "Ставка на любовь", "Москва, я люблю тебя!" фильмларидан кейинги олтинчи тўлиқ метражли режиссёрлик иши ҳисобланади.

Теги :
Жамият