$
 10371.76
7.28
 12153.63
-101.33
 133.19
-1.84
weather
+18
Кечаси   +7°

Россиялик режиссёр Ўзбекистонда кино олиш учун келди

Россиялик режиссёр Ўзбекистонда кино олиш учун келди

Россиялик режиссёр Артём Михалков "Мистер Нокаут" фильмининг ижодий жамоаси билан тасвирга олиш жойларини кўриш учун Ўзбекистонга келди, «Дунё» АА мухбири хабар берди.

“Мистер Нокаут" – биографик драма бўлиб, машҳур совет боксёри, 1964 йилда Токиода бўлиб ўтган Олимпия ўйинлари ғолиби, икки карра Европа чемпиони, олти карра СССР чемпиони ва Вэл Баркер Кубогини қўлга киритишга муваффақ бўлган ягона совет боксёри Валерий Попенченко ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади.

Бўлажак Олимпия чемпионининг ёшлиги урушдан кейинги йилларда Тошкентдаги Суворов мактабида ўтган. Мазкур факт Ўзбекистонда яъни Тошкент, Бухоро, Чирчиқ ва Янгиободда фильмни суратга олиш учун асосий омил бўлди.

Ҳозирда фильм ижодкорларидан постановкачи оператор, постановкачи рассом, иккинчи режиссёр, картина директори Ўзбекистонда бўлиб турибди.

Фильм директори ва продюсери машҳур режиссёр Никита Михалковнинг ўғли, "9 рота", "Духлесс", "Сибирский цирюльник" каби афсонавий фильмларда рол ижро килган Артём Михалковдир.

"Мистер Нокаут" Артём Михалковнинг "Остановка", "Загадка черного принца", "Cтрасти по России", "Ставка на любовь", "Москва, я люблю тебя!" фильмларидан кейинги олтинчи тўлиқ метражли режиссёрлик иши ҳисобланади.