$
 12620.09
19.95
 13599.41
-42.76
 136.73
0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Водий ва воҳага сел келди. Андижонда икки бола ҳалок бўлди

Водий ва воҳага сел келди. Андижонда икки бола ҳалок бўлди

2021 йилнинг 6-7 май кунлари Андижон, Наманган ва Сурхондарё вилоятларининг айрим ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши натижасида сел тошқинлари кузатилди.

2021 йилнинг 6 май кунидан 7 май кунига ўтар кечаси соат 01:00 лардан 03:30 ларга қадар Андижон вилояти Хонобод шаҳрининг Тейит ва Хидирша МФЙларида кучли сел келиши туфайли 700 га яқин хонадонларга зарар етган.

Ёғингарчилик туфайли Қирғиз ариқ каналининг тошиши оқибатида Хонобод шаҳри, Тейит маҳалласи Қорабағиш кўчасида яшаган бир оиланинг 2 нафар вояга етмаган, 2013 ва 2018 йилда туғилган фарзандлари (ўғил ва қиз) сел оқизиб кетиши натижасида вафот этган.

Бундан ташқари шу куни, Наманган вилоятининг Поп, Косонсой ва Чуст туманларида ёққан кучли ёмғир сабабли Поп тумани “Водий” МФЙ ҳудудида, Сурхондарё вилоятининг Шеробод ва Қумқўрғон туманларида ёққан кучли ёмғир оқибатида ҳосил бўлган сел оқимлари кузатилиб, аҳоли томорқалари, темир йўлларга ҳам зарар етган, транспортлар ҳаракати чекланган.

Теги :
Жамият