$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Семиришга сарфланадиган “соққа”лар

semizlik

Ўзбекистонда ўртача тана массаси индекси 1 квадрат метрга 26,5 кг ни ташкил қилмоқда. Бу Марказий Осиёдаги энг юқори кўрсаткичдир. 

Жаҳон банки таҳлили

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Жаҳон банки, ЖССТ ва Бутунжаҳон семизликка қарши курашиш федерацияси маълумотлари асосида ортиқча вазн ва семиришнинг Ўзбекистон учун иқтисодий оқибатларини таҳлил қилди. 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг берган маълумотларига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда ўртача тана массаси индекси ҳар квадрат метр учун 26,5 кг ни ташкил қилади. Бу кўрсаткич эса Марказий Осиёда энг юқори натижани қайд этган. 

Мамлакатимизда ўртача тана массаси индекси 1991-йилдан буён ҳар йили 0,12 пунктга ошган. Натижада, 2006-йилга келиб ҳар квадрат метр учун 25 кг га тўғри келган.

Нормал вазн индекси қандай?

Асосан, эркаклар учун идеал тана вазни индекс бўйича 23, аёллар учун эса 21,5 ни ташкил этади. Ушбу рақамлар тана вазни килограмм/бўй эса квадрат метр формуласи орқали ҳисобланади. 

Харажатлар рақамларда

Хабарга кўра, 2060-йилга бориб Ўзбекистон иқтисодиётига ортиқча вазн ва семириб кетишдан тушадиган харажатлар 21,6 миллиард долларгача ошади. Бу аҳоли жон бошига 490 долларга тўғри келади. Бу сумма ялпи ички маҳсулотнинг 4,7 фоизига тенг. Юқоридаги рақамлар эса умумий харажатларнинг 12 баробар ўсишини англатади.

Бутунжаҳон семизликка қарши курашиш федерацияси эса 2030 ва 2060-йилларга келиб, ортиқча вазнли ёки семириб кетган катталар улуши мос равишда 59% ва 80% гача ошади. Семизлик билан касалланган катталар улуши 2020-йилдаги 18,9 фоиздан 2030-йилга келиб 25 фоизга ва 2060-йилга келиб 50 фоизга ошиши ҳақида маълумот берган. 

Ўзбекистонда семизлик даражаси

Санитария-эпидемиология қўмитаси томонидан декабрь ойининг бошларида семизлик даражасини аниқлаш мақсадида тадқиқот ўткизган эди. Мазкур тадқиқот 18−64 ёшдагилар орасида ўтказилган бўлиб, унга кўра, ярми оғир вазнли, 20 фоизи семизлиги аниқланган. 46 фоизининг қонида эса холестерин миқдори ошган.