Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

Тошкентда савдо марказлари ва истироҳат боғларининг иш вақтига қўйилган чеклов бекор қилинди

Тошкентда савдо марказлари ва истироҳат боғларининг иш вақтига қўйилган чеклов бекор қилинди

1 daqiqa o‘qiladi

Фото: ижтимоий тармоқлар

Тошкентда электр энергиясини тежаш мақсадида савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, савдо-кўнгилочар марказлари ҳамда истироҳат боғларининг иш вақтига қўйилган чеклов «ҳаво ҳарорати яхшиланаётгани ва ҳолат барқарорлашаётгани» сабаб бекор қилинди.

15 январь куни Тошкентдаги барча савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, кўнгилочар савдо марказлари ва истирохат боғлари қисқартирилган иш режимига ўтказилганди. 26 январь куни пойтахт ҳокимлиги ушбу чеклов бекор қилинганини маълум қилди.

«Бугунги кунда ҳаво ҳарорати яхшиланаётганлиги ва ҳолат барқарорлашаётганлиги боис юқоридаги барча корхоналар доимдагидек иш режимида фаолият олиб боришлари мумкин», — дейилади ҳокимлик хабарида.

Бунгача барча савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, кўнгилочар савдо марказлари ва истирохат боғлари иш фаолияти эрталаб соат 10:00 дан 17:00 га қадар давом этаётганди.