$
 12634.34
-18.98
 14821.34
-0.76
 162.37
0.48
weather
+26
Кечаси   +14°
oguads

Самарқандда туғилган сиам эгизаклари вафот этди

Сиам эгизаклари Самарыандда туғилган сиам эгизаклари

29 июнда оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда Самарқандда икки бошли чақалоқ дунёга келгани ҳақида хабар тарқалган эди.

Шу йилнинг 25 июнида эгизакланрнинг онаси 38 хафталик ҳомила билан вилоят Перинатал марказига мурожаат қилган ва 27 июнь, шанба куни сиам эгизакларини дунёга келтирган эди.

Чақалоқларда нафас ва юрак етишмовчилигининг борлиги, улар доимий намланган ва илитилган кислород билан нафас олиши ҳамда тажрибали мутахассислар назоратида бўлиши зарурлиги сабабли чақалоқлар жорий йилнинг 29 июнь куни Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига ўтказилганди.

Бугун, 6 июль куни шифокорлар томонидан ўтказилган тезкор реанимацион муолажаларга қарамай, чақалоқларда кўплап туғма ривожланиш нуқсонлари борлиги туфайли нобуд бўлган. Дастлаб соат 7:50 да сиам эгизакларининг биринчиси, 10:50 да эса иккинчиси нафас ва юрак етишмовчилиги туфайли вафот этди, деб хабар беради Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.