$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Самарқанддаги автоҳалокат натижасида 3 киши вафот этди

Самарқанддаги автоҳалокат Самарқанддаги автоҳалокат

Жорий йилнинг 1 июль куни Самарқандда 51 ёшли Т.Т.нинг бошқарувида бўлган “MAN” русумли юк автомашинаси ва 49 ёшли З.Ж. (аёл) бошқарувида бўлган “Malibu” русумли автомашиналари иштирокида аянчли йўл-транспорт ҳодисаси  содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Йўл-транспорт натижасида “Malibu” автомашинасининг йўловчилари 50 ёшли М.К. (аёл), 51 ёшли Ж.С. (аёл) ва 48 ёшли А.А., лар олган тан жароҳатлари билан воқеа жойда вафот этган.

Автоҳалокат Самарқанд тумани Андижон маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1095 километрида содир этилган. 

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Айни вақтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.