$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Cамарқандда 5000 АҚШ доллари эвазига ОТМга киргизишни ваъда қилган ўқитувчи қўлга олинди

коррупция

Cамарқандда 5000 АҚШ доллари эвазига ОТМга ўқишга киргизишни ваъда қилган ўқитувчи қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар қилди.

Хабарга кўра, 2020 йил 16 июнь куни Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармасига 1987 йилда Самарқанд туманида туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ўқитувчиси 5000 АҚШ доллари эвазига олийгоҳга ўқишга киритишни ваъда қилаётгани, олдиндан 2000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни беришини сўраётгани, қолганини ўқишга киргандан кейин олишини билдираётганини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур аризага асосан, 2020 йил 16 июнь куни Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув бошқармаси коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушбу фуқаро ариза муаллифидан 2000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.