$
 12047.45
26.55
 14099.13
110.41
 151.90
-3.59
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўлдирсаям, ош ўлдирсин(ми?)

osh palov

Саҳарликка ош, тушликка қозон кабоб, кечки овқатга ёғлиққина мантига нима дейсиз?...

Деярли 4 йил олдин Ўзбекистон нотўғри овқатланишдан вафот этганлар сони бўйича бутун дунёда етакчи ўринда эди. Сабаби оддий: миллий деб фахрланадиган жуда кўп таомларимиз ёғли, калорияга бой, ҳазми оғир таомлар ҳисобланади ва айнан шу оғир таомларни ҳам тушликка, ҳам кечки овқатга тановул қилиш одат тусига айланган.

Қайси касалликларни чақиради?

Бизнинг ўртача 50 ёшли беморларимизда (ҳозирги вақтда 18—20 ёшлилар орасида ҳам бор) кечадиган юрак-қон томир касалликлари, Европа мамлакатлари, Япония каби давлатларнинг 80 ёшли беморларида кузатилади. Чунки улар тўғри овқатланишга жиддий эътибор қаратиб, кўпроқ табиий маҳсулотлар, яшил ўсимликлар истеъмол қилишади. Шунинг учун уларда қон-томир касалликлари билан оғрийдиган беморлар камроқ. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, ўнта касаллик тури ва ўлим сабабларидан олтитаси — семириш, камқонлик, юрак-қон томир, жигар ва буйрак касалликлари ҳамда нотўғри овқатланиш билан боғлиқ. Дунёнинг етакчи илмий марказлари ҳайвон ёғидан ва юқори сифатли ун маҳсулотидан тайёрланган таомларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш оқибатида юқоридаги касалликлар келиб чиқиши мумкинлигини тасдиқлайди.

Муаммо — семизлик бўлиши ҳам мумкин...

Тадқиқотларга қараганда, аёллар стрессни енгиш, эркаклар эса зерикишдан қутулиш учун таомланишга муккасидан кетадилар. Вазннинг ортиб кетиши ҳам асосан нотўғри ва кўп овқатланиш ҳамда камҳаракатлик натижасида юзага келади. Шунинг учун ҳам тана вазнини доим назоратда тутиш мақсадга мувофиқ, хусусан, бел айланаси эркакларда 94, аёлларда эса, 80 сантиметрдан ошмаслиги керак. Дунё шифокорлари агар тегишли чора-тадбирлар кўрилмаса, 2025 йилга бориб, семизликка чалинганлар сони икки баробар кўпайиши мумкинлигидан хавотирда.

Нима қилиш керак?

Халқимизда “Эрталабки нонуштани ўзинг е, тушликни дўстинг билан баҳам кўр, кечки овқатни душманингга бер", деган ҳикматли ибора бежиз айтилмаган. Ечим ўлароқ, овқатланиш тартибига қатъий риоя қилиш, овқатнинг миқдори меъёрда бўлиши, истеъмол қилинаётган овқат қуввати сарфланган қувватни қоплаши, овқатнинг сифатий мукаммаллигини таъминлаш, озиқ-овқатларнинг хилма-хиллигига эътибор бериш, агар ухлашдан олдин бироз очлик ҳисси сезилса, сабзавотли салат, олма ёки қатиқ ичиш мумкин.