Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

“Салимбойвачча” ҳам қўлга олиндими?

1 декабрдан Тошкент шаҳрида криминоген жиноятларга қарши “Долзарб 40 кунлик” ўтказилмоқда.

1 daqiqa o‘qiladi

Salimboyvachcha Salim Abduvaliyev

Ижтимоий тармоқларда 1 декабрь куни кечқурун Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларининг махсус бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, мамлакат спорт курашлари ассоциацияси раиси Салим Абдувалиев (халқ орасида "Салимбойвачча" лақаби билан танилган) қўлга олингани ҳақида тасдиқланмаган хабарлар тарқала бошлади. Маълумотга кўра, Салим Абдувалиев Тошкент шаҳрида жойлашган "оқ уйи"дан олиб кетилган.

Бундан ташқари, Салим Абдувалиевнинг инстаграмдаги саҳифаси ҳам номаълум сабабларга кўра, фаолсизлантирилган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Тошкент шаҳрида криминоген вазиятни яхшилаш бўйича кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилаётгани ҳақида 1 декабрь куни хабар берган эдик.

Шундай рейдлар доирасида кеча, 2 декабрь куни “Сайидазиз медгородок” лақаби билан танилган Саидазиз Саидалиев ва унинг бир нечта шериклари қўлга олинганди.