$
 12175.34
4.67
 14063.74
15.14
 154.29
1.99
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда энди ойликлар ўз вақтида тўланади(ми?)

Salary

Айни вақтда Олий Мажлис Сенатининг 50 ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда Халқаро меҳнат ташкилотининг Иш ҳақини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 95-сонли конвенциясини ратификация қилиш ҳақида”ги Қонун кўриб чиқилди.

Бу қандай конвенция?

Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Иш ҳақини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 95-сонли конвенцияси 1949 йилнинг 1 июлида Женева шаҳрида қабул қилинган бўлиб, конвенция иш берувчилар томонидан пул шаклида иш ҳақи ўз вақтида тўланишини таъминлашга қаратилган. Конвенция қоидалари иш ҳақи тўланадиган ёки тўланиши лозим бўлган барча шахсларга нисбатан қўлланилади. Конвенция иқтисодий фаолиятнинг барча соҳалари ва ишчилар тоифаларига татбиқ этилади. 

Сенат муҳокамаси

Муҳокама давомида Конвенцияда иш ҳақини қарз мажбуриятлари, тилхат, купон ёки бошқа шаклда, шунингдек, таркибида алкоголь миқдори юқори бўлган спиртли ичимликлар, организм учун зарарли гиёҳванд моддалар кўринишида тўлаш тақиқлангани таъкидланиб, Конвенция нормалари Ўзбекистон қонунчилигига, шунингдек, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мақсад ва вазифаларига тўлиқ мос келишини қайд этилган. Муҳокама чоғида Конвенциянинг ратификация қилиниши меҳнаткашлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қўшимча кафолатлар яратишга имкон бериши, меҳнатни муҳофаза қилиш миллий тизимини яна-да такомиллаштиришга салмоқли туртки бериши айтиб ўтилган. Муҳокама якунлари бўйича Қонун сенаторлар томонидан маъқулланган.

Ўзбекистон 100 давлат бўлди

Маълумот учун, бугунги кунга қадар мазкур конвенция Халқаро меҳнат ташкилотига аъзо бўлган 99 та давлат, шу жумладан, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатларидан Россия Федерацияси, Озарбайжон, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон республикалари томонидан ратификация қилинган бўлиб, Ўзбекистон уларнинг 100 сига айланди.

Конвенциянинг ратификация қилиниши Ўзбекистоннинг ижобий имижи учун хизмат қилади

“Конвенциянинг ратификация қилиниши, келгусида миллий қонунчиликни янада такомиллаштиришга, Халқаро меҳнат ташкилотининг ҳужжатларида белгиланган меҳнат ҳуқуқларини, шу жумладан, меҳнати учун муносиб иш ҳақини ўз вақтида олиш ҳуқуқларини таъминлаш бўйича халқаро стандартларни самарали жорий этишга, шу билан бирга, халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан муносабатларда Ўзбекистоннинг ижобий имижини шакллантириш учун хизмат қилади”, дейилган эди Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 27 декабрдаги мажлиси муҳокамасида.

Теги :
Jamiyat