$
 12600.14
10.14
 13642.17
-23.02
 135.92
-0.05
weather
+26
Кечаси   +14°

Россиядаги 220 нафар ўзбекистонлик талаба чартер рейс билан Тошкентга олиб келинди

талабалар қайтди

Москвадан ўзбекистонлик талабаларнинг 220 нафари чартер рейс билан Тошкентга олиб келинди, дея хабар қилмоқда «Ўзбекистон темир йуллари» Матбуот хизмати.

Хабарга қўра, Россия олий ўқув юртлари – Н.Е.Бауман номидаги Москва Давлат техника университети, Москва Давлат пўлат ва қотишмалар институти, Россия транспорт университети, Санкт-Петербург давлат алоқа йўллари университети, Омск давлат алоқа йўллари университети ва Москва архитектура институтида таҳсил олаётган Тошкент темир йўл муҳандислари институтининг 220 нафар (бакалавр, магистр, аспирант) талабаси чартер авиарейс билан Ўзбекистонга қайтарилган.

Уларнинг барчаси Тошкент темир йўл муҳандислари институти ётоқхонасига жойлаштирилиб, карантинга олинган. Талабалар 14 кунлик карантин даври тугагач ўз уйларига юборилиши айтилмоқда.

“Яқин кунларда Шимолий Кавказ кон-металлургия институтида таҳсил олаётган яна 102 нафар талаба ўз Ўзбекистонга қайтарилиши режалаштирмоқда”, дейилади хабарда.