$
 12149.84
7.74
 14003.91
-76.07
 151.10
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Шаҳарлараро 30 та электропоезд ҳаракати йўлга қўйилади

poyezd

18-декабрь куни бўлиб ўтган йиғилишда Шавкат Мирзиёев 2024-йилда темирйўл ва авиаташув ҳажмини 20 фоизга ошириш бўйича топшириқ берди.

Автотранспортда ўсиш паст

Таъкидланишича, 2023-йилда 1500 га яқин автобус олиб келинган бўлса-да, ўсиш 5,5 фоиздан ошмаган. Мамлакатда транспорт хизматларининг ярми эса автотранспортга тўғри келади.

Бу юзасидан Мирзиёев Транспорт вазирлигига яна камида 1200 та автобус сотиб олиб, йўналишларга чиқариш топшириғини берди. Бундан ташқари, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга автобус қатновларини 2 баробарга ошириш кераклиги айтиб ўтилди.

7 та самалиёт олиб келинади

Маълум қилинишича, жорий йилда 6 та хусусий компания иш бошлаган ва авиаташувлар бозорида ҳам рақобат пайдо бўлган. Унга кўра, йил бошидан буён 25 та янги самолёт олиб келинди, 17 та йўналиш очилди.

Шунга қарамасдан, соҳадаги хизматлар ҳажми 7,7 фоиз ўсган. Бу ҳолатни яхшилаш учун Транспорт вазирлигига келаси йилда авиаташувлар ҳажмини 20 фоизга ошириш вазифаси қўйилди.

Бунинг учун Тошкент шаҳрини вилоят марказлари билан боғловчи ҳар куни камида 2 тадан рейс қўйилиши, вилоят марказларини ўзаро боғловчи ҳафтасига камида 1 тадан рейс амалга оширилиши кўзда тутилмоқда. Ўзбекистонга камида 7 та самолёт олиб келиниб, яна 3 та халқаро йўналиш очиш режалаштирилган.

Темир йўлларга ҳам бир қатор топшириқлар берилди

Темирйўл хизматлари бўйича ҳам тарифлар қайта кўриб чиқилган, кераксиз имтиёзлар бекор қилинган. 6 та Hyundai Ротем тезюрар поезди ҳамда шаҳарлараро қатнайдиган 30 та Скода электропоезди олиб келинмоқда. Президент бу орқали соҳада келгуси йилда камида 20 фоиз ўсиш таъминланиши ҳақида сўз олиб борди.

Давлат раҳбари халқаро ташувларда маҳаллий транспорт-экспедитор корхоналар улуши камлигини муаммо сифатида қайд этиб, маҳаллий экспедиторларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларнинг хизматидан фойдаланилганда, импорт товарларига божхона божи ҳисоблашда транспорт харажатини чегириш, халқаро ташишларда маҳаллий экспедиторлар хизматига қўшилган қиймат солиғидан имтиёз бериш имкониятини кўриб чиқиш таклиф қилинди.