Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

ТАДБИРКОР ИШГА ТУШИРГАН ҚУЁШ ФОТОЭЛЕКТР СТАНЦИЯСИ: ЙИЛИГА ҚАРИЙБ 20 МЛН. СЎМЛИК ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ИҚТИСОД ҚИЛИНАДИ

Сўнги йилларда мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш бўйича бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

1 daqiqa o‘qiladi

ТАДБИРКОР ИШГА ТУШИРГАН ҚУЁШ ФОТОЭЛЕКТР СТАНЦИЯСИ: ЙИЛИГА ҚАРИЙБ 20 МЛН. СЎМЛИК ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ИҚТИСОД ҚИЛИНАДИ

Ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш ва узлуксиз электр таъминотини амалга ошириш мақсадида тадбиркорлик субектлари томонидан ҳам қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатиб, электр энергиясини ишлаб чиқариш ишлари амалга оширилмоқда.



Хусусан, Жомбой тумани, “Тўққизбой” маҳалласида фаолият олиб бораётган “Охалик олтин боғи меваси” МЧЖга тегишли интенсив боғ ва дала экинларини суғориш тизими электр қурилмалари учун қуввати 60 кВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилиб, ишга туширилган. Ушбу ишга туширилган лойиҳа натижасида йилига 43,2 минг кВт.соат (19,44 млн. сўмлик) электр энергиясини тежаш имконияти яратилди.