$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ер Қуёшга максимал даражада яқинлашади

Қуёш Quyosh

Россия ОАВ хабарига кўра, 3 январь куни Ер Қуёшга энг яқин нуқтада бўлади. Шу туфайли юлдузнинг кўринадиган диаметри июль ойидагига қараганда 3 фоизга катта бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Аниқлик киритсак

Маълумот учун, Ер Қуёш атрофида эллиптик орбита бўйлаб ҳаракатланади. Сайёра январда перигелийга, июль ойининг бошида афелионга, яъни орбитанинг энг узоқ нуқтасига етиб боради. Бу даврда у қуёшдан 152 миллион километрдан ортиқ масофага узоқлашади. 

Кутилаётган вазият қандай?

Хабарга кўра, 3 январь куни Қуёш ва Ер орасидаги масофа 147 098 988 километрни ташкил қилади. Астрономлар Ерни Москва вақти билан 03:38 да перигелийга етиб боришига аниқлик киритишди. Бу эса Тошкент вақти билан 05:38 га тўғри келади. Мазкур ҳолатда юлдуз июль ойига қараганда 3 фоиз каттароқ диаметрда кўринади. 

Қуёшдаги ўзгаришлар

Бундан бир неча ҳафта олдин Қуёшда Ерга қараган ёриқ пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқаган эди. Унда Қуёшдаги ёриққа 32 та Ер сайёраси сиғиши айтилган. Бунинг оқибатида сайёрамизда кучли магнит бўронлари кузатилаётган эди.