$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

“Қора дайжест”: 2023 йил 2 декабрь воқеалари

2 12 бл

Қуёшда улкан ёриқ пайдо бўлди

 Қуёшда тўғридан-тўғри ерга қараган ёриқ пайдо бўлди. Соларҳам сайтида берилган хабарга кўра ушбу ёриққа 32 та Ер сайёраси сиғади. Ерга қарага ушбу улкан коронал ёриқ 4 — 7 декабр кунлари кучли магнит бўронини ҳосил қилиши мумкин. Бу кунлари бўлиб ўтадиган магнит бўрони 7 баллдан 9 баллгача кучланиши кутилмоқда.

 Ушбу коронал ёриқлар қуёшнинг исталган жойида чиқишиги мумкин. Бу ҳолат йил давомида тез-тез содир бўлиши айтиб ўтилган.

 Қамоқхонадаги яна бир жасад

20 ноябр куни ўғрилик жиноятида гумонланиб қамоққа олинган 22 ёшли йигит Чирчиқ шаҳри ИИБ тергов ҳибсхонасидан ўзини осган ҳолда топилди. Бу юзасидан йигитнинг ота-онаси эскпертиза ўтказишни талаб қилмоқда. Бунга сабаб, йигит ўзини осгани айтилган бўлса-да, марҳумнинг бурнинг синганлиги ва танасида жароҳатлар борлиги аниқланган.

Суд-тиббиёт экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, марҳумнинг ўлими бўйин қисми сиртмоқ билан сиқилиши натижасида келиб чиққан механик асфикция оқибатида юз берган.

Ҳибсхона камерасидаги тасвирларга кўра, йигит ўзини чойшабга осганлиги маълум қилинган бўлиб, аммо йигит нима сабабдан ўз жонига қасд қилганлиги ҳозирча номаълум қолмоқда.  

Тошкентда иссиқлик таъминоти нархи ошди

 Веолиа Энергй Ташкент томонидан кўрсатиладиган иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган янги нархлар тасдиқланди. Унга кўра, нархлар фақат юридик шахслар ва бюджет ташкилотлари учун ошган. Аҳоли учун эса ўзгаришсиз қолди. Бунда иссиқлик таъминоти базавий нархлар қўшилган қиймат солиғисиз 664 465 сўм/Гкал даражасида, аҳоли учун — 91 960 сўм/Гкал, юридик шахслар учун — 212 660 сўм/Гкал, бюджет ташкилотлари учун 801 963 сўм/Гкал даражасида тасдиқланди.

Қўшимча қилиш жойизки, истеъмолчилар билан ҳисоб-китоблар иситиш даврининг ҳар бир кунига 1 квадрат метр иситиладиган майдон ҳисобида тўлаш тизимига ўтказилган.

Қозоғистонда ўзбекистонлик “тунги капалаклар” қўлга тушди

 Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ўтказилган тезкор-профилактика тадбирида ички ишлар ходимлари томонидан бир гуруҳ фоҳишалар қўлга олинди.

 Тергов жараёнида “тунги капалаклар”нинг шахси аниқланиб, улардан иккитаси Ўзбекистон фуқароси эканлиги маълум бўлди.