$
 12175.34
4.67
 14063.74
15.14
 154.29
1.99
weather
+26
Кечаси   +14°

Қуръонни йиртиб, ойоқости қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Қуръонни йиртиб, ойоқости қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Маълумки, сўнгги кунларда Франция президенти Эммануель Макроннинг нутқидан кейин дунё мусулмонлари, жумладан, Ўзбекистонда ҳам унга қарши кампаниялар авж олиб кетди. Ижтимоий тармоқларда диний адоватни қўзғатиш ва диндорлар орасида муросасизликни келтириб чиқаришни тарғиб қилувчи маълумотлар тарқалиа бошлади.

Хусусан, жорий йилнинг 29 октябрь куни ижтимоий тармоқларда ўзини “атеист”, деб таништирган шахс ислом динининг муқаддас китоби — Қуръони каримни йиртиб, ойоқости қилгани акс этган видеолар тарқалди. Динга нисбатан бу қадар кескин ҳурматсизлик акс этган видеолавҳа кескин баҳс-мунозара ва норозиликларга сабаб бўлди.

ИИВ мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди. Қайд этилишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан олиб борилган суриштирувлар давомида, мазкур шахс Мингбулоқ туманидан бўлган Шерзод Турдиев эмаслиги аниқланган.

Ўтказилган текширув ҳаракатлари натижасида, ушбу видеотасвирни суратга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштирган шахс аниқланиб, терговга қадар текширув ҳаракатларига жалб қилинди.

Текширув натижасига кўра, мазкур шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 156-моддаси 2-қисми (Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.    

Жиноят иши бўйича тергов натижасига кўра, қўшимча маълумот бериб борилади.

“Шу ўринда, фуқароларимиздан юртимизда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик каби азалий анъаналаримизга кундалик ҳаётимизда амал қилишларини ҳамда муқаддас динимизни оёқ-ости қилиб, аҳоли орасида ихтилофлар келтириб чиқаришга бўлган уринишлар учун қонунда жавобгарлик белгиланганлигини эслатиб ўтамиз”, дейилади ИИВ хабарида.

Теги :
Jamiyat