$
 12170.67
20.83
 14048.60
44.69
 152.30
1.2
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон қуролли кучлари ва ҳарбий мажбуриятлар

QK

1992 йил 14 январ. Айнан шу куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилди, ўтган 32 йил мобайнида миллий армия ҳар томоналама кенгайиб, дунёда ўз ўрнига эга бўлди. 1993 йилдан бери байрам сифатида нишонланиб келаётган “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Ватанимиз Қуролли кучлари ҳақида маълумотлар берамиз.

Таркиб

Ўзбекистон Қуролли Кучлари, яъни Ўзбекистон Республикаси мудофаа қўшинлари, Ўзбекистоннинг ҳарбий тузилмаси ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Қуруқликдаги қўшинлар, ҳарбий-ҳаво кучлариҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва махсус қўшинлардан иборат.

Энг муҳим вазифалар

Қуролли Кучларининг асосий вазифалари мамлакат суверенитетини, мустақиллигини ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишдир. Шунингдек, улар халқаро тинчликпарварлик миссияларида иштирок этиш, табиий офатларни бартараф қилишда ёрдам бериш ва мамлакатнинг мудофаа қобилиятини ошириш каби вазифаларни ҳам бажарадилар.

Ҳарбий салоҳият

Аввалроқ сайтда эълон қилинганидек, Ўзбекистон “Global Firepower” халқаро рейтингига кўра ўтган йили 62 поғонани эгаллади ва охирги йилларга қараганда бироз пастлади. Рейтинг маълумотларига кўра юртимизда 65 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчилар фаолият олиб боради, ундан ташқари 13 миллион 700 мингдан ортиқ киши хизматга лаёқатли ҳамда 627 минг хизмат ёшига етганлар мавжуд.

Мудофаа доктринаси

2018 йилда миллий хавфсизликни таъминлаш мақсадида 1995 йилда қабул қилинган ҳарбий доктрина ўрнига Мудофаа доктринаси қабул қилинди. Унинг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат:

  • бошқа давлатларга қарши ҳарбий куч ишлатмаслик, ҳарбий тажовузнинг олдини олиш ва даф этиш ҳоллари бундан мустасно;
  • қуролли кучларнинг хориждаги тинчликпарварлик операцияларида ва ҳарбий можароларда иштирок этмаслиги;       
  • бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик, эҳтимол тутилган низоларни тинч йўл билан ҳал этиш;
  • ўз хавфсизлигини бошқа давлатлар хавфсизлиги ҳисобига мустаҳкамлашга йўл қўймаслик;
  • ҳарбий-сиёсий блокларда иштирок этмаслик;
  • ядровий ва бошқа оммавий қирғин қуролларини ишлаб чиқариш, олиш, сақлаш, тарқатиш ва жойлаштиришдан воз кечиш;
  • мудофаанинг етарли даражада бўлиши;
  • ўз ҳудудида чет эл ҳарбий базалари ва объектларининг жойлаштирилишига йўл қўймаслик;
  • ҳарбий қурилишнинг замонавий ҳарбий можаролар хусусиятига монанд бўлиши;
  • Марказий Осиёда ядро қуролидан холи зона тўғрисидаги шартнома принципларига содиқлик.

Ҳарбий чақирув

“Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги қонунга кўра, ҳарбий хизматга яроқли ва чекловли яроқли бўлган барча эркак фуқаролар ҳарбий хизматга боришга мажбур.

Ҳарбий хизматга 18 ёшдан бошлаб олинади ҳамда 27 ёшга тўлгунича бориши лозим ва ҳозирда 1 ойлик ҳарбий хизмат тўлови 6 миллион 800 минг сўмни ташкил этади. Ҳарбий хизматга боришдан бош тортганлар жиноий жавобгарликка тортилади.