$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистоннинг ҳарбий салоҳияти пасаймоқдами?

Ўзбекистон қуролли кучлар рейтингида Қозоғистон ва Озарбойжондан ўзиб кетди

“Global Firepower” халқаро рейтингининг маълум қилишича, Ўзбекистон ҳарбий қудрати бўйича айни дамда 64-ўринни эгаллаган. Эслатиб ўтамиз, бу кўрсаткич 2023 йил учун 62-поғона этиб белгиланган эди.

Бу рейтинг ўзи нима?

"Global Firepower" — бу дунёдаги ҳар бир давлатнинг умумий ҳарбий қувватини баҳоловчи рейтинг ҳисобланади. Рейтинг америкалик блогер Даниел Пучак томонидан тузилган бўлиб, у турли мамлакатларнинг қуруқликдаги, денгиздаги ва ҳаводаги жанговор қобилиятларини ҳисобга олган ҳолда рейтинг тақдим этади.

Рейтингни ҳисоблаш формуласи

Мазкур рейтингни ҳисоблашда фойдаланилган формула ва тафсилотларни ошкор этмайди. Бироқ маълуми шундаки, у ҳисоблашда битта давлат учун 55 дан ортиқ турли омиллар ҳисобга олинишини қайд этган.

Яна бир муҳим маълумот, ушбу рейтингни ҳисоблашда ядро қуроллари сони ҳисобга олинмайди.

Аммо, Heritage Foundation мудофаа дастури бўйича катта илмий ходим ва АҚШ ҳарбий қудрат Индекси муҳаррири Дакота Вуд бу сайт Википедияга қараганда камроқ ишончга моликлигини таъкидлаган.

Бундан ташқари, сайт материаллари ҳаволалар билан бирга эмас ва ўз хулосаларини берадиган алгоритми ҳақида ҳеч қандай тушунтириш йўқ.

 Ўзбекистоннинг сайтдаги рейтинги

"Global Firepower" сайтининг маълумотларига қараганда Ўзбекистон 2024 йил учун 145 давлат ичида 65-ўринда қайд этилган бўлиб, бу кўрсаткич 2023 йилда 62-ўрин, 2022 йилда эса 54-ўринда бўлган эди.


       Топ 5 давлатлар

1 АҚШ;

2 Россия;

3 Хитой

4 Ҳиндистон;

5 Жанубий Корея

Қўшни давлатлар

Қозоғистон 58 ўринда;

Туркманистон 83 ўринда;

Қирғизистон 100 ўринда;

Тожикистон 107 ўринда;

Афғонистон эса 115 ўринни банд этган.

Теги :
Jamiyat