Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

Қорақалпоғистонда қидирувда юрган 132 нафар шахс ушланди

Қорақалпоғистонда қидирувда юрган 132 нафар шахс ушланди

1 daqiqa o‘qiladi

Фото: ижтимоий тармоқлар

Қорақалпоғистонда ўтказилган «Антитеррор» тозалаш тадбирларида 18 мингдан ортиқ объект ҳамда 89 минг хонадон жамоатчилик фаоллари билан бирга кўздан кечирилди ва 132 нафар шахс қўлга олинди.

Қорақалпоғистонда ўтказилган «Антитеррор» тозалаш тадбирлари доирасида 18 минг 200 объект ҳамда 89 минг хонадон жамоатчилик фаоллари билан бирга кўздан кечирилди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Қорақалпоғистон ички ишлар вазири Бахтияр Торебековнинг маълум қилишича, текширувлар тавомида қидирувда юрган 132 нафар шахс топилиб, ушланган ва тергов бўлимларига топширилган.

Олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида фуқаролар ўз ихтиёри билан 344 ов қуроли, 170 ўқ-дориларни ички ишлар органларига топширган. 12 нафар бедарак йўқолган шахс аниқланиб, улар ўз уйларига қайтарилган.

Бундан ташқари, 57 мингдан ортиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, айбдорлар тегишли тартибда жавобгарликка тортилган.