$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Аввалги ҳокими коронавирусдан вафот этган Қонликўл туманига янги ҳоким тайинланди

Аввалги ҳокими коронавирусдан вафот этган Қонликўл туманига янги ҳоким тайинланди Абу-Бакир Ибрагимов

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг саноат, қурилиш, транспорт ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган Абу-Бакир Ибрагимов Қонликўл тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси хабар берди.

Маълум қилинишича, кеча, 15 сентябрь куни бўлиб ўтган халқ депутатлари Қонликўл тумани Кенгашининг навбатдан ташқари ўн учинчи сессиясида туман ҳокими лавозимига Абу-Бакир Ибрагимов номзоди тасдиқланган.

Маълумот учун, А.Ибрагимов ўтган йиллар давомида Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси юридик шахсларни солиққа тортиш бўлими бошлиғи, Нукус шаҳри ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Нукус шаҳри ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг саноат, қурилиш, транспорт ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси каби масъул лавозимларда фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, Қонликўл туманининг аввалги ҳокими Даулет Толибаев жорий йилнинг июль ойида коронавирусдан вафот этганди.

Теги :
Jamiyat