$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Қонликўлнинг 37 ёшли ҳокими коронавирусдан вафот этди

Қонликўлнинг 37 ёшли ҳокими коронавирусдан вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотлардан кейин Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани ҳокими Даулет Толибаев коронавирусдан вафот этгани расман тасдиқланди.

Маълум бўлишича Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида яшаган 37 ёшли Д. Толибаевда иситма, умумий ҳолсизлик ва қуруқ йўтал пайдо бўлгач, 2020 йил 10 июль куни республика юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония, ўткир респиратор дистресс синдром ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас етишмовчилиги, мия шиши асоратлари билан кечган.

Шунингдек, беморда семизликнинг 3-даражаси, юрак ишемик касаллиги каби ҳамроҳ касалликлар ҳам бўлган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, мия шишидан вафот этган.

Маълумот учун, Д. Толибаев 2019 йилдан буён Қонликўл туманида ҳокимлик қилиб келаётганди. У 1983 йил 18 октябрда Нукус шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Миллий университетида таҳсил олган. Меҳнат фаолиятини 2004 йилида бошлаб, кўп йиллар давомида ирригация соҳасида турли ташкилотларда, жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.