$
 12170.67
20.83
 14048.60
44.69
 152.30
1.2
weather
+26
Кечаси   +14°

“Ҳисор”да ғайри оддий ҳодиса рўй берди

qor qoploni barsi қор қоплони барси

Куни кеча Қашқадарё вилоятидаги “Ҳисор” қўриқхонасида ғайри оддий ҳодиса юз берди. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тизимидаги қўриқхона ходимлари томонидан қўриқхонанинг айрим ҳудудларига видеоқопқонлар ўрнатилган. Кузатувлар натижасида фотоқопқонга ноёб кўчиб юрувчи ҳайвонлар муҳрланди.

У қайси ҳайвон?

 Кузатувлар давомида 4 та қор қоплони тўдаси видео тасвирга тушган. Хабарга кўра ушбу ҳолат тарихда илк бор содир бўлмоқда. Қор қоплонлари бугунги кунда фақат совуқ иқлим шароитида яшайдиган мушуксимонлар оиласининг ягона тирик аъзоси ҳисобланади. Қор қоплонлари маҳаллий тилда қор леопарди ёки илвирс деб ҳам аталади. Ушбу жонзот йўқолиб кетиш хавфи остида турган кичик тур сифатида ТМХИ Қизил рўйхати ва Ўзбекистон "Қизил китоби"га киритилган. Кузги ҳисоб-китобга кўра, "Ҳисор" қўриқхонасида 50-52 га яқин қор қоплонлари рўйхатга олинган. Мазкур ҳайвонларни ўлдириш эса сизга 1 млрд 20 миллионга тушиши мумкин. Сабаби Ўзбекистон “Қизил китоби”га киритилган ўсимликларни нобуд қилиш ва ҳайвонларни ўлдириш учун жарима нархлари 5 баробардан 10 баробаргача оширилди.

Ўзбекистон “Қизил китоби”

 Вазирлар маҳкамаси томонидан “Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида”ги қарорига ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, “Қизил китоб”га киритилган ўсимликларни нобуд қилганлик учун жарималар миқдори 5 баробарга ҳамда айнан шу рўйхатдаги ҳайвонларни ўлдириш ёки овлаш учун эса 10 баробарга ошди.

 Қонунга кўра, эндиликда битта қор қоплонини йўқ қилган Ўзбекистон фуқаросидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3000 бараварида (1млрд 20 миллион сўм), хориж фуқаролари ёки юридик шахслардан эса 400 минг АҚШ доллари жарима ундириб олинади.

 Маълумот учун, Ўзбекистон “Қизил китоби”га 301 та ўсимлик тури ва 184 турдаги ҳайвонлар киритилган.