Касалланганларнинг 62 фоизи 1 ёшгача болалар: энди қизамиқ тарқаляптими?
Юртимизда оммалашаётган ўткир-вирусли респиратор касалликларидан сўнг яна бир оммавий касалланиш авж олмоқда.
1 daqiqa o‘qiladi

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятида қизамиққа чалинган беморлар кўпайиб кетаётгани ҳақида хабар тарқалди. Бунга Санитария-эпидемиология қўмитаси муносабат расмий билдирди.
Унга кўра, 285 та қизамиққа чалинган бемордан 62%и 1 ёшгача, 25%и 1-3 ёшдаги болалар. 2023 йил 10 ойи давомида вилоят бўйича жами 735 та қизамиқ касаллиги лаборатория текширувида тасдиқланган.
Вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг 240 ўрнида 235 та бемор даволанмоқда. Яна 5 шифо-ўрин захираси мавжуд. Бешкапа болалар сиҳатгоҳининг 100 ўрнида 2 ёшдан юқори беморларнинг 20 нафари даволанмоқда ва 80 шифо-ўрин захираси бор. Айни вақтда вилоят жами 85 шифо-ўрин захирасига эга.
Вилоятга 9500 доза қизамиқ-қизилча вакцинаси берилган бўлиб, жами 1936 нафар болалар эпидемиологик кўрсатма асосида қизамиқ касаллигига қарши вакцина билан эмланган. Ҳозирда даволаш профилактика муассасалари эмлаш хоналарида 310 доза қизамиқ-қизилча вакцинаси захираси мавжуд.



