Қашқадарёдан Россияга сариқ тарвуз экспорт қилинмоқда
Қашқадарёда етиштирилаётган “Голландия” навига оид сариқ тарвузлар Россияга экспорт қилинмоқда.
1 daqiqa o‘qiladi

Қашқадарёда етиштирилаётган “Голландия” навига оид сариқ тарвузлар Россияга экспорт қилинмоқда.
Вилоятдаги “Sunny Land Export” масъулияти чекланган жамияти томонидан етиштирилган бу тарвузлардан жорий йил яхши ҳосил олинган.
Нафақат кўриниши, балки мазаси билан ҳам оддий тарвуздан фарқ қиладиган ноодатий тарвузларнинг шираси камроқ ва таъми ананасга яқин. Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги маълумотига кўра, илк партия Россияга экспорт қилинди, кейинги партия Чехияга юбориш учун ҳозирланмоқда.
Шу ҳафта якунига қадар сариқ тарвузлар маҳаллий бозорларга килограмми ўртача 3,5-4,5 минг сўмдан чиқарилиши кутилмоқда.



