Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

Қашқадарёда бир оиланинг уч нафар аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди

Қашқадарёда бир оиланинг уч нафар аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди

1 daqiqa o‘qiladi

Қашқадарёда бир оиланинг уч нафар аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди

Қарши туманида 77 ёшли фуқаро келини ва набираси билан яшаш хонадонида ис газидан заҳарланиб вафот этди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қашқадарё вилояти Қарши туманида бир оиланинг уч аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди, дея хабар бермоқда «Газета.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати.

10 декабрь куни соат 20:20 да Қарши тумани «Дашт» маҳалласида яшовчи 1955 йилда туғилган аёл П. Р., келини 1991 йилда туғилган Н. Б. ва 2014 йилда туғилган 8 ёшли набираси Л. О. яшаш хонадонида қўлбола усулда ясалган иситиш печидан чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразмда фуқаро ва унинг невараси, Бухоро вилоятида 5 кишилик оила, Тошкент вилоятида эр-хотин ва уларнинг 3 ойлик чақалоғи, Наманганда қайнона, келин ва набира, Фарғонада эр-хотин, Қашқадарёда 17 ёшли қиз, Хоразмда ижарада турган икки йигит, Жиззахда қария аёл ва унинг икки набираси ҳамда Бухорода 2-синф ўқувчиси ис газидан ҳалок бўлганди.