$
 12149.84
7.74
 14003.91
-76.07
 151.10
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Қашқадарёгача етиб борган “InnoWeek—2022” инновацион ишланмалар ҳудудий кўргазмаси янги инновацион лойиҳаларни кашф қилмоқда

qashqadaryo-innoweek2022

Ушбу кўргазма республикадаги кўплаб иқтидорларни, янги инновацион лойиҳаларни кашф қилишда давом этмоқда. Қашқадарёда ўтказилган кўргазмага халқаро ташкилотлар, инвесторлар ва тадбиркорлар ташриф буюриб ўз бизнесига ва ташкилотига инновацион ечим бўладиган ишланмаларни кашф қилишмоқда. Кўргазмада 2 кун давомида 523 миллион сўмлик шартнома имзоланган.

7 сентябрь куни бўлиб ўтган “InnoWeek—2022”нинг Қашқадарё вилояти босқичи ёпилиш маросимида қашқадарёлик инноваторлар тақдирланган. Энг яхши лойиҳа эгаларига “InnoWeek—2022” халқаро инновацион ғоялар ҳафталигига йўлланма берилган.

Қашқадарё вилоятида 3 кун давомида ўтказилган “TechnoWays” технологик ривожланиш марафони якунида фаол иштирок этган энг яхши 3 та лойиҳа саралаб олинган ва қимматбаҳо эсталик совғалари билан рағбатлантирилган.m12.jpg

m14.jpg

m15.jpg

m16.jpg

m17.jpg

m4.jpg