Қашқадарёда банкоматлар ичидаги пуллари билан ёниб кетди
Қашқадарёда банкоматлар ичидаги пуллари билан ёниб кетди
1 daqiqa o‘qiladi

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда банкомат ичидаги пуллари билан ёнаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.
Жорий йилнинг 27 январь куни соат 23:58 да Қарши шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимига “Хўжахиёл” маҳалласи, “Қарлиқбоғот” кўчасида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга кўра, ёнғин содир бўлган манзилга 2 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси 00:05 да етиб борган ва соат тахминан 00:33 ларда ёнғин тўлиқ ўчирилган.
Ёнғиндан фуқаро X.B.га тегишли енгил типда қурилган кичик ҳажмли савдо растасининг 6 метр кв қисми ва унга ёндош “Қишлоққурилишбанк”га тегишли бўлган (нақд пул ечиш учун мўлжалланган хона) банкомат қурилмасининг 4 метр кв майдони зарар кўрган.
Ёнғин туфайли ҳеч ким вафот этмаган ва тан жароҳати олмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.



