$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Россия биринчилардан бўлиб коронавирусга қарши вакцинани рўйхатдан ўтказяпти

Россия биринчилардан бўлиб коронавирусга вакцинани рўйхатдан ўтказяпти

«Известия» нашрининг ёзишича, Россиянинг Николай Гамалея номидаги миллий тадқиқот марказида синовдан ўтказилаётган вакцина 12 август куни рўйхатдан ўтказилади.

Вакцина рўйхатга олингач у сўнгги, учинчи босқичда синовдан ўтказилади ва 2 мингдан ортиқ катта ёшдаги шифокорларда синаб кўрилади.

Айни пайтда Россияда тайёрланаётган вакцинага 20 га яқин давлат сотиб олишга қизиқиш билдирган.

Ҳозирда дунёнинг етакчи давлатларида коронавирусга қарши вакцина яратиш ишлари қизғин давом этмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари одамларни COVID-19 га қарши вакцинациялаш ишлари 2021 йилнинг январь ойидан аввал амалга ошмаслигини прогноз қиляпти. Россия ОАВ эса мамлакатда бу жараён 2020 йилнинг октябрь ойига келиб бошланишини маълум тахмин қилаётганди.