$
 12149.84
7.74
 14003.91
-76.07
 151.10
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

1 июлдан бошлаб пенсия таъминотида ўзгаришлар кучга киради

1 июлдан бошлаб пенсия таъминотида ўзгаришлар бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев фармонига кўра 2021 йилнинг 1 июлидан бошлаб пенсия таъминотида ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.

Унга кўра, белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдорида ва ундан кам пенсия олувчи шахсларга пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 20 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий этилади. Бунда:

– иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда 256 675 сўмдан 400 000 сўмга оширилади;

– белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 565 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори ҳам 565 000 сўмга етказилади;

– зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа миқдори 315 030 сўмдан 400 000 сўмга етказилади.

Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot