Шавкат Мирзиёев 2023 йилни "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили" деб эълон қилди
Шавкат Мирзиёев 2023 йилни "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили" деб эълон қилди
1 daqiqa o‘qiladi

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси давом этмоқда. Унда давлат раҳбари кейинги йилга айнан шундай ном бериш таклифини берди.
"Нима учун йилга бундай ном беряпмиз?
Биз Ўзбекистонда олиб борилаётган давлат сиёсатининг марказида инсон ва унинг манфаатларини таъминлашни устувор вазифа этиб белгиладик.
Аслида ҳам, бизнинг энг бебаҳо бойлигимиз, бу – бунёдкор халқимиз, дуогўй ота-оналаримиз, навқирон авлодимиз эмас-ми?
Шу юртда яшаётган ҳар бир инсоннинг тинч ва бахтли ҳаёт кечириши, унинг соғлиғи жойида бўлиши, яхши таълим олиши, оиласини тебратиши учун қандай шароит керак бўлса, ҳаммасини яратиб беришга ҳаракат қиляпмиз ва бу йўлдан асло тўхтамаймиз", – деди президент.



