$
 12175.34
4.67
 14063.74
15.14
 154.29
1.99
weather
+26
Кечаси   +14°

2024 йил 9 февраль энг муҳим воқеалари дайжести

d 09 02

"Бирлашган ўзар" бирлаштирилган уч университет


Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 9 февралдаги “Иқтисодиёт соҳалари учун кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига мувофиқ уч университет бирлаштирилди ва қайта ташкил этилди.

Булар: 

Тошкент давлат иқтисодиёт университети;

Тошкент молия институти;

 Фискал институти.

Бир ҳафталик февралдаги таътил кимлар учун?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан таcдиқланган Низомда умумий ўрта таълим мактабларида 1-синф ўқувчиларига кўшимча таътил белгиланиши назарда тутилган.

Низомга кўра, 1-синф ўқувчилари учун феврал ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.

"Дўстлик дарахти"

Икки давлат раҳбари “Кўксарой” қароргоҳида Ўзбекистон-Беларус саммитини якунлагач, биргаликда дарахт экиш маросими бўлиб ўтди.

Фахрий меҳмонлар хиёбонида Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга интилиш рамзи сифатида дарахт экдилар.

Муҳим тайинлов

Бугунги атроф муҳит ва экология муаммолари авж олаётган бир пайтда муҳим тайинлов амалга оширилди.

Расулов Акмал Асқарович Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

А.Расулов бунга қадар Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида фаолият олиб борган.

Теги :
Jamiyat