Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 87 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
🌤 +17° kechasi +10°

2024 йил 8 февраль энг муҳим воқеалари дайжести

Рақамли пуллар энг қулайими, кетма-кет медаллар, тез тиббий ёрдам хизматига "ёрдамчилар" топширилди, Ўзбекистонлик волейбол ассоциациясининг янги вице-президенти — куннинг энг муҳим хабарлари.

2 daqiqa o‘qiladi

dayjest 08 02

"Рақамли пул асри"

Бугунги кунда қоғоз пулларга қараганда рақамли пуллар анча қулай бўлиб қолди. 

Марказий банк тақдим этган маълумотларга кўра, ўтган йил давомида миллий тўлов тизимлари бўлган “Uzcard” ва “Humo” тизимларида амалга оширилган картадан картага пул ўтказмалари 224,3 трлн. сўмни ташкил этиб, бу кўрсаткич 2022 йилга нисбатан 80,8 трлн. сўмга ёки 56 фоизга кўпдир.

Кетма-кет 3 медал

Суннатилла Ўсаров қитъа биринчилигида учта медалга сазовор бўлди.

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида навбатдаги медаллар жамланмаси. Маҳоратли полвонимиз Суннатилла Ўсаров Осиё чемпионатида 3 та кумуш медални қўлга киритди.

Ўсаров даст кўтаришда 161 кг, силтаб кўтаришда 185 кг ва икки курашда 346 кг натижа кўрсатишга эришди. 

Тез тиббий ёрдам учун "тезкор ёрдамчилар"

Республика тез тиббий ёрдам марказининг автопарки Жиззакҳ Ауто компанияси томонидан йиғилган яна 30 та Волксwаген Cаддй автомашинаси билан тўлдирилди.

Қашқадарё, Самарқанд ва Хоразм вилоятларидаги тез тиббий ёрдам хизматларига 30 та Волксwаген Cаддй автомобили топширилди.

Осиё волейбол ассоциациясининг янги вице-президенти 

Таиланднинг Бангкок шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё волейбол ассоциациясининг (CАВА) Бош ассамблеяси йиғилишида ўзбекистонлик мутахассис мазкур ташкилотнинг вице-президенти этиб сайланди.

Марказий Осиё волейбол федерацияларининг делегатлари томонидан овоз бериш йўли билан ўтган сайловда CАВАнинг амалдаги раҳбари, Муҳаммад Латиф янги муддатга ташкилот президенти вазифасини эгаллаган бўлса, Ўзбекистон волейбол федерацияси бош котиби Фарҳод Алимов Марказий Осиё волейбол ассоциацияси вице-президенти вазифасига сайланди.